АҚШдаги президент сайловида Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ғалаба қозонди. Сайловчиларнинг таълим даражаси, даромади, ёши ва териси ранги ҳақидаги 25 минг кишини қамраб олган батафсил сўров маълумотларига асосланиб, Meduza нашри Дональд Трампнинг типик сайловчиси портретини тайёрлади.
Трампга овоз берган одатий америкалик — бу:
Ёши 45 дан ошган, олий таълим кўрмаган оқ танли эркак. Уйланган. Кичик шаҳарда ёки қишлоқ жойда яшайди. Насроний, ҳафтасига камида бир марта черковга боради. Ноқонуний муҳожирларнинг депортация қилиниши ва Мексика билан чегарада девор қурилиши тарафдори, Барак Обаманинг фаолиятидан норози. Америкаликларнинг келгуси авлоди ҳозиргиларидан кўра ёмонроқ яшайди, деган нуқтаи назар эгаси. Унинг фикрича, сиёсатдаги асосий муаммо — ташқи сиёсат ёки иқтисодий масалалар эмас, балки муҳожирлар ва террорчиликдир. Президентликка номзоддаги энг асосий сифат — ўзгаришлар бўлишини таъминлай олиш, деб ҳисоблайди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)