Хитойча номи «Трампнинг катта ғалабаси» деб янграйдиган компания акциялари нархи Шэньчжэндаги савдолар чоғида 9 ноябрь, чоршанба куни 8,3 фоизга кўтарилиб кетди, бу беш ой ичида кузатилган рекорд даражадаги суръатдир, деб ёзади «Интерфакс».
Таҳлилчилар фикрича, дастурий таъминот ишлаб чиқувчи компания котировкаларининг ўсиши фақат унинг номи билан боғлиқ, чунки компаниянинг фундаментал кўрсаткичларида ҳеч қандай ўзгаришлар кузатилмаган.
АҚШда айни пайтда барча сайлов участкалари ёпилди. Экспертлар Дональд Трампнинг ғолиб бўлиш эҳтимолини 90 фоиз деб баҳоламоқда.
Изоҳ (0)