8 ноябрь, сешанба куни Эроннинг Кохгилуйе ва Бойерахмад провинциясида шаҳарлараро автобус ағдарилиб кетди, деб ёзади «ТАСС» 19 киши ҳалок бўлди ва 24 киши яраланди.
ISNA агентлиги маълумотларига кўра, фожиа маҳаллий вақт билан 20:25 (Тошкент вақти билан 21:55)да Ясуж ва Аглид шаҳарлари ўртасидаги йўлда юз берган. Воқеа жойига Ясужадан ҳамда қўшни Фарс провинциясидан ўндан ортиқ тез ёрдам машиналари юборилган.
Автобусда Йезд провинциясидан Ироқдаги шиаларнинг муқаддас ёдгорликларига йўл олган зиёратчилар бўлган.
Изоҳ (0)