Ҳиллари Клинтон ўз сайлов штабида тарафдорлари олдида сайлов якунлари бўйича чиқиш қилишдан бош тортди. Бу ҳақда Republic хабар бермоқда.
Клинтоннинг ўрнига унинг сайлов штаби бошлиғи — Жон Подеста чиқиш қилди.
Унинг сўзларига кўра, баъзи штатларда сайлов натижалари жуда ҳам ноаниқ ва «сўнгги овоз ҳисоблаб бўлинмагунича, ҳеч қандай баёнот берилмайди».
«Мен барчангизга уйга бориб, дам олишга чақираман. Эртага эса биз сайлов натижалари ҳақида кўпроқ маълумот бера оламиз», — деди Подеста.
Дастлабки маълумотларга кўра, АҚШ президенти сайловида Дональд Трамп сезиларли фарқ билан Ҳиллари Клинтонни ортда қолдирмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)