Hyperloop One (H1) компанияси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳамкорликда биринчи тижорий Hyperloop — вакуумли поезднинг юқори тезликли тизимини амалга оширади, дея хабар бермоқда TJournal. Илк тижорий йўналиш Дубайдан Абу-Дабигача бўлади.
159,4 км (99 миль) йўл одатда автомобилда 2 соат вақт олади, аммо H1 инқилобий поезд бу вақтни 12 дақиқагача камайтиришини кафолатлайди.
H1’нинг Forbes нашриёти қўлига тушган ички ҳужжатларига кўра, Дубай ва Абу-Даби ўртасидаги йўналиш тахминан 4,8 миллиард долларни, ёки ҳар бир мил учун 52 миллион долларни ташкил этади.
Июнь ойида Hyperloop One вице-президенти Кнут Зауэр Hyperloop ўта тезюрар поезди 2021 йилдан йўловчилар ташишни бошлаши мумкинлигини айтган эди.
Изоҳ (0)