Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаев икки нафар янги ҳокимни тайинлади. Бу ҳақда, «Самаркандский вестник» газетасига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Каттақўрғон шаҳрига Баҳодир Саъдуллаев ҳоким этиб тайинланди. Аввалги ҳоким Шуҳрат Раҳмонов ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк этди.
Бундан ташқари, Оқдарё туманига Пирматбой Ўсаров ўз вазифасидан хоҳишига кўра бўшаган Нурали Бердибоев ўрнига раҳбарлик қиладиган бўлди.
Шунқор Худайбердиев вилоят ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик соҳалари масалалари бўйича ўринбосари бўлди.
Изоҳ (0)