Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги делегацияси жорий йилнинг 1 ноябридан 10 ноябрига қадар Россияда ташриф билан бўлиб турибди, деб ёзади «Жаҳон» ахборот агентлиги.
Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистон фуқароларининг ишга жойлашиш географиясини кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, ноқонуний меҳнат муҳожирлиги ва одам савдоси олдини олишдан иборат.
Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш мақсадларида Красноярск ўлкасида Ўзбекистон Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат муҳожирлиги масалалари бўйича агентлиги ва «Ўзбекистонликлар ҳамдўстлиги» Красноярск минтақавий жамоат ташкилоти ўртасида «Меҳнат муҳожирлиги соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш мақсадлари ҳақида баённома» имзоланди.
Шунингдек, Кемерово шаҳрида «Ўзбек маҳаллий миллий-маданий мухторият» жамоат ташкилоти билан ҳам шундай баённома тузилди.
Изоҳ (0)