Италия ҳайвонларни ҳимоя қилиш миллий жамияти волонтёрлари Кастелуччо ди Норча шаҳарчасида зилзилада вайрон бўлган уй ертўласидан бордер-колли зотига мансуб кучукни қутқаргандан сўнг, унинг эгаси жониворни қутқарувчиларга совға этишга қарор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қутқарувчилар ғаройиб совғани миннатдорлик билан қабул қилди ва унга итальянчада «зилзила» деган маънони берувчи Терремото деган ном қўйди. Энди уни вайроналар остидан одамларни қидириб топишдан иборат қутқарувчи ит фаолияти кутмоқда.
Зилзиладан жабр кўрган шаҳарчада жамият вакиллари жами 158 уй ҳайвони, жумладан, 59 ит, 63 мушук, 10 тошбақа, 13 товуқ, шунингдек, ғоз, тўтиқуш ва типратиконларга ҳам биринчи ёрдам кўрсатди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)