Ўзбекистонда 7 ноябрь куни кундузи ва 8 ноябрга ўтар кечаси ёғингарчилик кузатилмади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
7 ноябрь куни кундузи Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва вилоят марказларида ҳаво ҳароратининг энг юқори кўрсаткичи қуйидагича бўлди: Нукусда +10 даража, Урганчда +11 даража, Бухоро, Андижон, Наманганда +15 даража, Тошкент, Навоий, Фарғонада +16 даража, Самарқанд, Жиззах, Қаршида +18 даража, Гулистонда +20 даража, Термизда +21 даража илиқ.
8 ноябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва вилоят марказларида ҳаво ҳароратининг энг паст кўрсаткичи қуйидагича бўлди: Нукус, Урганчда -1 даража совуқ, Гулистон, Андижонда 0 даража, Жиззахда +1 даража, Тошкент, Наманган, Фарғонада +2 даража, Самарқандда +3 даража, Бухоро, Навоийда +4 даража, Қарши, Термизда +6 даража илиқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)