Ўзбекистон компаниялари 7 ноябрь куни Лондонда старт олган World Travel Market (WTM 2016) сайёҳлик соҳасидаги жаҳон кўргазма-ярмаркасида қатнашмоқда, деб ёзади UzDaily «Ўзбектуризм» миллий компаниясига таяниб.
Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти ярмаркада ягона миллий стенд билан иштирок этмоқда.
Ярмаркада Ўзбекистоннинг Orient Voyages, Sitara International, Sachvoyage Tour, Diplomatic Tour, Diplomatic VIP & Travel Service, Jannat Makon Diyor, Avrud, Aziz Shokhrukh Tour компаниялари, шунингдек, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва бошқалар қатнашмоқда.
Изоҳ (0)