Москва шимолида номаълум шахслар қиймати 23 миллион рублга тенг 13 тонна қизил икрани ўғирлади. Бу ҳақда 8 ноябрь, сешанба куни пойтахт полиция бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Магистральная кўчасидаги ўғрилик ҳақида полицияга ўтган чоршанба куни тушки пайт маълум қилинган. Полициячилар номаълум шахслар бетон девордаги аввалроқ очилган туйнук орқали тижорат ташкилоти ҳудудига кирганини аниқлади. Улар қатор турган учта контейнердан тешик очиб, пластик идишлардаги жами 13 тонна қизил икрани олиб чиқиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Ўғрилик» моддаси бўйича жиноий иш очилди.
Изоҳ (0)