АҚШда уч нафар ўсмир дилерлик марказидан 717 от кучига эга двигателлар билан жиҳозланган иккитадан Dodge Charger ва Challenger машиналарини олиб қочди. Бироқ, улар жиноят жойидан икки километр ҳам узоққа кетолмай, учта автомобилнинг дабдаласини чиқарди. Бу ҳақда Motor хабар бермоқда.
Дилерлик маркази ходимларидан бири ишхонаси яқинидан кечки пайт ўтиб кетаётиб, сотувга қўйилган айрим автомобиллар фараси ёқилганини кўриб қолади ва дарров полицияни чақиради.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ўсмирлар ўғирланган машиналар двигателлари кучли бўлгани учун бошқарувни эплай олмаганини айтмоқда. Иккита машина буткул яроқсиз ҳолга келган. Challenger’лардан бири дилерлик марказига бус-бутун қайтди.
Изоҳ (0)