Коауила штатидаги (Мексика) Торреон шаҳридан пойтахт Мехикога йўл олган Aeromexico самолёти бортида заҳарли бўлмаган кичик илон аниқланди. Бу ҳақда 7 ноябрь, душанба куни авиакомпания маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Бортда саросима кузатилмаган. Қабул қилинган қоидаларга мувофиқ, ғаройиб «йўловчи»га эга бўлган лайнерга биринчи бўлиб қўниш имконияти берилди.
Самолётдагилардан ҳеч бири жабрланмади. Ветеринар назорати хизмати илон Мексика шимолида истиқомат қиладиган судралиб юрувчилар сирасига киришини билдирди. Авиакомпания вакиллари маҳаллий расмийлар билан бирга илон самолёт бортига ўзи ўрмалаб киргани ёки йўловчилардан кимдир қўл багажида олиб ўтганини аниқлашга уринмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)