АҚШ президентлигига муддатидан олдинги сайловларда рекорд сондаги сайловчилар қатнашди. Почта орқали ёки сайлов участкаларида 46,2 миллион киши ўз танловини амалга оширди, деб ёзади «РБК».
Associated Press маълумотларига кўра, рекорд кўрсаткичлар 28 та штат ва Колумбия округида қайд этилган. Тахминларга кўра, муддатидан олдинги овозларнинг умумий сони 50 миллионтага етиши мумкин, бу сайловларда иштирок этадиганлар умумий сонининг 40 фоизи демакдир.
АҚШда умумий сайловлар 8 ноябрь куни бўлиб ўтади. Сайловчилар президент ва вице-президентни сайлаши, шунингдек, Вакиллар палатасининг барча 435 аъзосини, 100 нафар Конгресс сенаторларининг 34 нафарини, 12 та штат ва иккита ҳудуд губернаторларини ҳамда 15 та йирик шаҳар мэрларини қайта сайлаши керак.
Изоҳ (0)