Мосулни ИШИД жангариларидан озод қилиш бўйича операция бошланганидан бери 34 мингга яқин ироқлик уйини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда 6 ноябрь, якшанба куни БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Бошқармага кўра, яна 39 минг киши Хавижа округидан август бошларида кўчиб келган. Уларнинг аксарияти қисқа муддатда жиҳозланган жойлар ва қабул қилувчи жамоаларда жойлаштирилди.
Гуманитар агентликлар ички қочқинлар ва озод қилинган туманлар аҳолисига ёрдам кўрсатмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)