5 ноябрь, шанба кунининг иккинчи ярмида Брюсселнинг Волюве-Сен-Ламбер коммунасида кўп сонли полиция машиналари, вертолёт ва махсус топшириқли бўлинмалар Жеймс Бонднинг ёш мухлислари олиб борган ҳаваскор кинофильмни суратга олиш ишлари иштирокчиси бўлиб чиққан қуролли кишини тутиш учун жалб қилинди, деб ёзади «Интерфакс».
«Гувоҳ уйлардан бирининг томида қуролланган шахсни кўриб қолган. Хавфсизлик периметри ўрнатилган. Федерал полиция махсус топшириқли бўлинмаси ва вертолёт қуролли шахсни топиш учун воқеа жойига етиб келган», — деди коммуна бургомистри Оливье Менген.
Маълум бўлишича, фильмни суратга олган ёшлар ҳақиқий қуролнинг нусхаларидан фойдаланган. Полиция операцияси ярим соатдан кейиноқ бекор қилинди. «Кинематографчилар»ни сўроқ қилишди.
Улар ҳукуматнинг тегишли рухсатисиз фильм суратга олишда айбланиши мумкин.
Изоҳ (0)