Британиянинг нуфузли The Economist журнали АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлади ва унга ғойибона овоз берди. Журналнинг 5 ноябрь сонида эълон қилинадиган «Американинг энг яхши умиди» номли мақола нашр сайтида жойлаштирилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Бир қарорга келиш мушкул эмас. Сайловолди кампанияси бизга ҳар куни Трамп жуда ёмон президент бўлишини намойиш этувчи далилларни кўрсатди. Биз Клинтон ва унинг партияси учун овоз берамиз. Аввало у Трамп эмаслиги, қолаверса, Клинтон оддий сиёсат оддий одамлар учун ишлаётганини кўрсатаётгани учун. Бу Америка демократияси учун зарур уйғонишдир», — дея таъкидланган мақолада.
Шу билан бирга, The Economist нафақат Трамп, балки Клинтонда ҳам нашр маъқулламаган ғоялар борлигини билдириб ўтди.
[playbuzz-item playbuzz_url="muhrima10/aqsh-prezidenti-saylovida-kim-g-olib-chiqadi"]
Изоҳ (0)