Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Голливуд актёри Жонни Депп Жоан Роулингнинг «Фантастик жониворлар ва уларнинг яшаш макони» номли китобига асосланган фильмнинг иккинчи қисмида роль ижро этади. Ушбу фильмлар Гарри Поттер ҳақидаги машҳур фильмларнинг спин-оффидир (воқеалари бир жойда бўладиган, аммо қаҳрамонлари бошқа фильм), деб хабар беради «Корреспондент.net».

Фото: «Frazy.su»

Фото: «Frazy.su»

Фильмнинг ва Жонни Депп гавдалантирадиган персонажнинг номи сир сақланмоқда. Картина 2018 йилда катта экранларга чиқади.

Депп «Фантастик жониворлар»нинг биринчи қисмида ҳам эпизодик роль ижро этган эди. Биринчи фильм режиссёри — Дэвид Йейтс.

Ўз навбатида, Жоан Роулинг «Фантастик жониворлар ва уларнинг яшаш макони» китоби асосида бешта фильм суратга олинишини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда