Хонанда Лола Instagram’даги саҳифасида ёмғирли ҳавода, тиз чўкиб, бақириб йиғлаётгани акс этган суратни эълон қилди. Сурат остида эса шундай изоҳ ёзиб қолдирди:
«Болаларим мендан: ‘Ойи, нега ерда ўтирибсиз, сизга нима бўлди?’, деб сўради. Мен: ‘Бу қалб фарёди дейилади, болаларим’, деб жавоб бердим. Кетидан: ‘Нима у қалб?’, деган савол янгради. Шунда сўз топишга қийналдим».
Аввалроқ Лола ўзининг янги «Билмайсан» номли қўшиғи учун клип олдираётгани, бу лавҳа эса ўша клипдан парча эканини ҳам маълум қилган эди.
Клип учун асос бўлган қўшиқ тақдимоти 7 ноябрь куни радиостанциялар орқали бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)