Хонанда Райҳон Instagram’даги баъзи ўқувчиларига мурожаат қилди.
«Менга ёмон фикр билдираётганларни кузатиб, уларга нимадир ёзиб қолдиришга қарор қилдим. Овора бўлманг, ёмон фикрларингизни барибир ўқимайман, сизнинг шунча меҳнатингизга ҳатто ачинаман ҳам», — дейди Райҳон.
«Маслаҳатим, вақтингизни бирор яхшироқ амалга сарфланг. Дунёда шунча мўъжизалар бор, қандай қилиб уларни сезмаслигингиз мумкин?», — деб савол беради хонанда.
«Мен бор-йўғи сизга ўз муҳаббатимни етказишга уриндим. Мени ўзингизга душман санасангиз ҳам, барибир сизни жуда яхши кўраман ва сизга улкан бахт тилайман», — дея қўшимча қилди Райҳон.
Эслатиб ўтамиз, хонанда Райҳон бошловчи Фарҳод Алимов билан никоҳдан ўтди. Уларнинг тўйи қачон бўлиши номаълум. Бу ҳар иккала ижодкор учун ҳаётидаги иккинчи турмуш ҳисобланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)