Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе мамлакатнинг янги бош вазирини тайинлади. Ушбу лавозимдаги Хван Ге Аннинг ўрнини Ким Бен Жун эгаллади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Бундан аввал Ким Бен Жун Жанубий Кореянинг бундан аввалги президенти Но Мун Хенинг сиёсий маслаҳатчиси бўлган. Мамлакатнинг молия вазири лавозимига Им Жон Юн тайинланди.
Ҳукумат таркибида ўзгаришлар Пак Кин Хе ва унинг дугонаси Чхве Сун Силь атрофида юзага келган сиёсий можаро билан боғлиқ деб тахмин қилинмоқда. Давлат раҳбари жамоасининг расмий аъзоси бўлмаган Чхве Сун Силнинг президент оммавий чиқишлари матнини таҳрирлаб турганлиги Жанубий Корея жамияти ва мамлакат сиёсий доираларида норозилик тўлқинини келтириб чиқарди.
Экспертлар янги тайинланишларни Пак Кин Хенинг аҳолининг мамлакат ҳукуматига ишончини тиклашга уриниши деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)