«Манчестер Юнайтед» жамоаси ярим ҳимоячиси Антонио Валенсия «Манчестер Сити»га қарши (1:0) Англия Лига Кубоги нимчорак финалида қўлидан олган жароҳатидан сўнг операция қилинди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, операция муваффақиятли ўтди. 31 ёшли футболчининг сафга қайтиш муддати ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.
Жорий мавсумда эквадорлик хавбек «МЮ»нинг барча турнирларида жами 11 ўйинда майдонга тушди.
Изоҳ (0)