Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Бастиан Швайнштайгерга ёшлар жамоасида ўйнашни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қайд этишларича, ёшлар жамоаси мураббийи Уоррен Жойс футболчини ўринбосарлар таркибида тўп суришига рухсат берилишини сўраган.
Бироқ асосий жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо Швайнштайгер «Манчестер Юнайтед»нинг ҳеч бир жамоаси учун ўйнамаслигини маълум қилган.
32 ёшли германиялик футболчи 2015 йили «МЮ»га ўтган эди. Жорий мавсум у ҳали бирорта ўйинда ҳам майдонга тушгани йўқ.
Ўтган мавсум Швайнштайгер турли мусобақалара жами 31 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)