Швеция расмийлари собиқ Иттифоқда ғойиб бўлганидан сўнг орадан 71 йил ўтиб Рауль Валленберг ўлимини расман тан олди. Мамлакат фуқаролари туғилиши ва ўлимини қайд этадиган қироллик солиқ хизмати дипломат 1952 йил, 31 июлда ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Рауль Валленберг 1944 йилда Швециянинг Будапештдаги ваколатхонаси биринчи котиби этиб тайинланган ва дипломатлик мақомидан фойдаланиб, ўн минглаб венгер яҳудийларини қирғиндан сақлаб қолганди. 1945 йили Қизил армия Будапештни эгаллаганидан сўнг ҳибсга олинди ва Москвага жўнатилди, Лубянка ва Лефортово қамоқхоналарида сақланди. 1957 йили шўро расмийлари Валленберг 1947 йил 17 июлда қамоқхонада юрак хуружидан вафот этганини билдирди.
Элчи ўлими тафсилотларини ўрганиш 71 йил давом этди. Бу вақт мобайнида бир неча экспертизалар ташкил этилди. Уларнинг охиргиларидан бири, 1991 йилда иш бошлаган Россия—Швеция комиссияси 10 йил давомида ишлаганди.
Изоҳ (0)