Россия полицияси мамлакатнинг Орёл шаҳрида Иван Грозний шарафига ўрнатилган ҳайкал бошига қоп кийдириб кетган одамни топди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Ҳуқуқбузар асли ярославллик эркак бўлиб чиққан. Уни кузатув камералари ёрдамида топишга муваффақ бўлишган.
Иван Грозний шарафига Россияда ўрнатилган биринчи ҳайкал, узоқ давом этган баҳс ва бир неча норозилик намойишларидан сўнг, 14 октябрь куни Орёл шаҳрида очилган эди.
30 октябрь куни эса ҳайкалнинг бошида қоп кийдириб кетилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)