Чили чемпионатининг етакчиларидан бири «Университад де Католика» ўз майдонида «Аудакс Итальяно» жамоасига қарши баҳс олиб бораётган пайтда меҳмон жамоа ҳужумчиси Себастьян Поль ишқибозлардан бири билан муштлашди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» ҳикоя қилади.
Таъкидланишича, ўйин, кутилганидек, мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ютқизган томон ҳужумчиси бўлмиш аргентиналик футболчи бир пайт реклама тахтаси устига чиқиб олиб, «Университад»нинг фаол мухлисларидан бирини тепди.
https://twitter.com/lacuarta_hernan/status/792502192301309952
28 ёшли футболчи полиция томонидан сўроққа тутилди.
Изоҳ (0)