Alibaba томонидан қидирилаётган ва 10 ноябрь куни Хитойдаги йирик Tmall’s Double 11 Gala савдо фестивалида компания номидан қатнашадиган мушук антиқа вазифани бажаради. Номзод харидорларни жалб этиш ва сотув ҳажмини ошириш учун кўплаб вирусли видео ва мемларни тақдим этиши лозим. Бу ҳақда «Hi-Tech Mail.ru» маълум қилди.
Мазкур лавозимга исталган зот ва рангдаги мушук талабгорлик қилиши мумкин. Компания интернетда танилган кўплаб жониворларни жалб этишга улгурди.
Alibaba харидорларни жалб этиш учун яна бир услубни қўллашни режалаштирмоқда. 11-ойнинг 11-санасида бўлиб ўтадиган «ёлғиз жуфтликлар» байрамида харидорлар товарларни виртуал реалликда танлаши мумкин. Ҳозирдаёқ фойдаланувчилар ассортиментни кўриш имкониятига эга бўладиган ҳақиқий дўконнинг виртуал нусхаси яратилмоқда. Ундан фойдаланиш учун Google Cardboard’га ўхшаш қурилма бўлиши кифоя.
Изоҳ (0)