Россиялик 51 ёшли альпинист Валерий Розов денгиз сатҳидан 7,7 минг метр баландликдаги нуқтадан қанотли либосда сакраб, бейсжампинг бўйича жаҳоннинг янги рекордини ўрнатди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Рекорд даражадаги сакраш амалга оширилган тоғ Ҳимолайнинг Хитой ва Непал чегарасидаги тизмасида жойлашган. Розов 90 сония давомида эркин парвоз қилгани айтилмоқда. У денгиз сатҳидан 6 минг метр баландликдаги музликка қўнган.
Валерий Розов ўзи ўрнатган аввалги рекордни янгилади — 2013 йили у Эверест яқинидаги баландлиги 7,22 минг метр бўлган Чангзе тоғидан сакраб, жаҳон рекордини ўрнатган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)