АҚШнинг Орландо шаҳридаги SeaWorld океанариуми ходимлари касаллик туфайли деярли барча патларини йўқотган пингвин учун гидрокостюм тикиб берди. Энди у совқотмайди, жонивор иштирокидаги видео эса тармоқда оммалашиб кетди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Универсал гидрокостюмнинг вазифаси қуш танаси ҳароратини мувофиқлаштиришдан иборат, чунки пингвин сувда музлаб қолиши мумкин. «Либос» жонивор ҳаракатланиши учун ноқулайлик туғдирмайди, унда сузиш, овқатланиш ва ухлаш мумкин.
Изоҳ (0)