Япония император оиласининг энг кекса вакили шаҳзода Микаса 101 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шу йил май ойидан бери у Токиодаги касалхоналардан бирида ўткир ўпка яллиғланиши ташхиси билан даволанаётганди. Шаҳзода олдинроқ бир неча оғир, хусусан, юрак билан боғлиқ операцияларни бошидан ўтказган.
Микаса Япониянинг амалдаги императори Акихитонинг амакисидир. Иккинчи жаҳон уруши йилларида у мамлакат томонидан босиб олинган Хитойдаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган. Япония таслим бўлганидан сўнг ўзини тадқиқотчилик фаолиятига бағишлаган, жумладан, қадимги Миср тарихи билан шуғулланган, спортчи ва жамоат арбоби сифатида танилганди.
Изоҳ (0)