Олимлар Зика безгаги тарқалишига қарши курашиш учун чивинларга махсус бактерияларни юқтиришни таклиф этмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Гап ҳашаротларни вирус ташиш имкониятидан маҳрум этадиган вольбахия бактерияси ҳақида кетмоқда. Дунёдаги барча турдаги ҳашаротларнинг учдан бир, бошқа тахминларга кўра эса, учдан икки қисми мазкур бактерия билан касалланган. Бироқ бу тропик ва субтропикларда тарқалган чивинларга тааллуқли эмас. Айнан улар Зика вируси ва Денге безгаги тарқатувчилари ҳисобланади.
Олимлар бактерияни чивин геномига киритишга ҳозирлик кўрмоқда. Шу тариқа ўзгаришлар ҳашаротларнинг келгуси авлодига ҳам ўтишига умид қилинмоқда. Бактерия юқтирилган чивинлар одамларни чақишда давом этади, бироқ вирус юқтириши анча қийинлашади.
Тажрибани Зика касаллиги айниқса авж олган Бразилия ва Колумбиядаги ҳашаротларда ўтказиш таклиф этилмоқда.
Изоҳ (0)