АҚШда нефтнинг тижорий захиралари ҳафта давомида 0,5 миллионга, 468,2 миллион баррелгача камайди. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Bloomberg сўров ўтказган таҳлилчилар захиралар 1,7 миллион баррелга ўсишини кутганди.
Мазкур маълумотлар эълон қилинганидан сўнг нефть баҳоси пасайиши сезиларли даражада камайди. Лондоннинг ICE биржасида декабрда етказиб бериладиган Brent туридаги нефтнинг нархи олдинги савдоларга нисбатан 0,4 фоизга пасайиб, бир баррели учун 50,6 долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)