Саудия Арабистонида ёш оила тўйидан икки соат ўтиб ижтимоий тармоқлардаги сурат туфайли ажрашди. Бу ҳақда 26 октябрь, чоршанба куни The Independent нашри маълум қилди.
Йигит унинг рафиқаси бир нечта суратни Snapchat’га жойлагандан сўнг никоҳни бекор қилишга қарор қилди. Келин тўй маросимининг бир нечта суратини дугонасига юборишга қарор қилган.
Бироқ никоҳ шартномасида йигитнинг рафиқаси тўйдан кейин Snapchat, Instagram ёки Twitter каби ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслиги лозим деб кўрсатилган эди.
Қизнинг оиласи куёв унга нисбатан жуда қаттиққўллик қилган деб ҳисобламоқда. Бироқ йигитнинг қариндошлари унинг ажрашишга ариза бериш ҳуқуқи борлигини эслатди. Саудия Арабистони қонунларига кўра, эркаклар ҳеч қандай сабабсиз бир томонлама тартибда никоҳни бекор қилиши мумкин. Аёллар эса бунинг учун турмуш ўртоғи ёки суднинг рухсатини олиши лозим.
Изоҳ (0)