АҚШда умрини сақлаб қолиш мақсадида ҳомиладорликнинг 12-ҳафтасида онасининг қорнидан чиқариб олинган қизалоқ дунёга келди, дея хабар бермоқда «Вести.ru».
Ҳомиладорликнинг бошланғич давридаги ультратовуш текшируви вақтида шифокорлар эмбрион танасида шиш борлигини аниқлади. Бундай шиш 50 фоиз ҳолатда ҳали туғилмаган чақалоқнинг қон айланишини бузади ва унинг ўлимига сабаб бўлади.
Шифокорлар ва қизалоқнинг ота-онаси зудлик билан қарор қабул қилиши лозим эди — ё ҳомиладорликни тўхтатиш, ёки бўлмаса эмбрионни онанинг танасидан чиқариб олишдек таваккалчиликка қўл уриш керак бўларди.
Қизнинг ота ва онаси операцияни танлади. Жарроҳлик амалиёти беш соат давом этди: шифокорлар эмбрионни она қорнидан чиқариб, шишни олиб ташлади ва кейин эмбрионни яна она қорнига жойлаштирди.
Қиз соғлом туғилди. Шунга қарамай, туғилганидан бир неча кун ўтиб шифокорлар шишнинг қолдиғини олиб ташлаш учун уни яна операция қилишга мажбур бўлди. Ҳозирда қиз тўла тикланиб бўлган ва унинг саломатлигига ҳеч қандай хавф йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)