Bluecastle Enterprises Limited компанияси остида фаолияти юритадиган Москванинг ЦСКА футбол клуби биринчи марта жамоа хўжайини ким эканини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Хабарда қайд этилишича, ЦСКАнинг хўжайини клуб президенти Евгений Гинер эмас, унинг ўғли Вадим бўлиб чиқди. Ҳужжатларда Вадим Гинер Bluecastle Enterprises Limited компаниясининг 75 фоиз акцияси эгаси сифатида кўрсатилган.
Таъкидлаш жоиз, Лондонда рўйхатдан ўтказилган компания биринчи марта ўз хўжайини исмини эълон қилди. Буни 2016 йилдан Буюк Британия қонунчилиги талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)