«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ундан нафратланадиган инсонлардан илҳомланишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Ёмон инсонлардан ўзимни илҳомлантириш учун фойдаланаман. Аслида, мендан нафратланадиган инсонлар менга керак. Улар менга эришган ютуқларимн қўлга киритишга ёрдам берган», – деди 31 ёшли футболчи.
Урушга ким билан бориши ҳақидаги саволга Роналду клуб ва термадаги шериги – Пепе деб жавоб берди. «Пепе нафақат яхши ҳимоячи. У майдонда бор кучини беради», – деди Роналду.
Изоҳ (0)