Ўзбекистон бўйича 27 октябрь куни фақат Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 27 октябрга ўтар кечаси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида -5...0 даража, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати -3...+2 даража, Тошкент шаҳрида +2...+4 даража, Фарғона водийси вилоятларида +1...+6 даража, қолган барча ҳудудларда +7 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
Пайшанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати +5...+10 даража, Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +10...+15 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +15...+20 даража, қолган барча ҳудудларда +18 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
«Ўзгидромет» ахборотига кўра, 27 октябрга ўтар кечаси ва 27 октябрь куни кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида шамолнинг тезлиги сониясига 15—20 метргача кучайиши мумкин, Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)