News cover

Олис ҳудудларда хусусий клиника очишга 200 млн долларлик имтиёзли кредит ажратилади

Ўзбекистонда лис ҳудудларда янги клиникалар очиш учун 200 миллион долларлик имтиёзли кредит ресурси ажратилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент раҳбарлигидаги 1 май кунги йиғилишда маълум қилинди.

Қайд этилишича, ҳар бир лойиҳа учун 10 йилгача муддатга 10 миллион доллардан кредит бериш, асосий ставканинг 50 фоиз қисми учун компенсация механизмини қўллаш назарда тутилмоқда. Шу билан бирга, хорижий мутахассисларга ижтимоий солиқни 1 фоиз этиб белгилаш, тиббий ускуна ва бутловчи қисмлар бўйича божхона имтиёзлари бериш каби енгилликлар таклиф этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тақдимотда соҳага инвестицияларни жалб қилишнинг янги тизими ҳам кўриб чиқилди. Бунинг учун Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигини ташкил этиш, инвесторларга консалтинг ва амалий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатиш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини профессионал асосда шакллантириш ва илгари суриш механизмини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Хусусан, агентликка соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, инвестиция ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига кўмаклашиш, давлат тиббиёт ташкилотларини бошқарувга бериш ваколати берилади ҳамда агентлик таъсисчилигида инвестиция лойиҳаларини шакллантириш, келишиш ва амалга оширишда кўмаклашувчи акциядорлик жамияти шаклидаги “Health Инвест” компанияси ташкил этилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хорижий экспертлар билан биргаликда давлат тиббиёт муассасаларини корпоратив бошқарув тамойиллари асосида трансформация қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш таклиф этилди. Шунингдек, хорижий консултантларни жалб қилган ҳолда тиббиёт ташкилотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва ишга туширишга оид шаҳарсозлик ҳамда санитария қоида ва меъёрлари қайта кўриб чиқилиб, халқаро талабларга мослаштирилиши белгиланди. Давлат раҳбари таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Бугун, 17:23

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: