Жозе Моуриньо билан ўзаро ўйинларда устунлиги бор бўлган Премьер-Лига мураббийлари (фото)
Англия футболи нашрлари АПЛда фаолият олиб борадиган ва ўзаро ўйинларда Жозе Моуриньодан устунроқ бўлган мутахассислар номини келтириб ўтди.
Фото: Shutterstock«Челси» билан бир неча бор чемпион бўлганига қарамай, Жозе Моуриньо яққол устунлик қила олмаган мураббийлар қуйида кўрсатиб ўтилган.
Алан Пардю
Фото: CАПардю «Ньюкасл»да ишлаб юрган йиллари Моуриньога осон бўлмаган. Ўзаро ўйинларнинг 3 тасида Пардю жамоасининг қўли баланд келган бўлса, Жозе икки бор Аландан устунлик қилган.
Тони Пьюлис
Фото: CА«Вест Бромвич» устози таркиб борасида «Челси»га яқинлаша олмаса ҳам, Моуриньога бўйин эгишни истамасди. 2 та ғалаба, 2 та дуранг ва 2 та мағлубият — тенглик.
Клаудио Раньери
Фото: CАРанери ҳам Моур билан 6 бор тўқнаш келган: 2 та ғалаба, 2 та дуранг ва 2 та мағлубият.
Рафаэль Бенитес
Фото: CАБир-бирини кўришга-да кўзи йўқ Бенитес ҳамда Моуриньо 12 марта рақиб бўлган. 4 тадан ғалаба ва 4 та дуранг. Қизиқ томони, «Интер»га ҳам, «Реал»га ҳам Бенитес айнан Моуриньонинг ўрнига борган.
Юрген Клопп
Фото: CАКлопп «Боруссия Дортмунд»да фаолият олиб бораётганидаёқ Моуриньонинг асабида ўйнашга улгурганди. Клопп ҳисобида 3 та ғалаба бор, 2 та дуранг ва 1 та мағлубият.
Хосеп Гвардиола
Фото: CА
17 бор Гвардиола ва Моуриньо тўқнашуви бўлиб ўтган. Пепда 8 та ғалаба бор, 6 та дуранг ҳам. Моуриньога зафар қучиш уч бор насиб қилган, деб ёзди «Championat.asia». 26 октябрь куни бу мутахассислар Англия Кубоги доирасида 18-бор тўқнаш келади.
Изоҳ (0)