Таиландда рўй берган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 17 киши яраланди. Бомба Паттани шаҳри бозорида ўрнатилган эди, деб хабар беради «Интерфакс».
Хавфсизлик кучлари атрофда ўрнатилгани тахмин қилинаётган бошқа портловчи ускуналарни қидирмоқда.
Ҳеч ким теракт учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Воқеанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.
Изоҳ (0)