Россия ва Саудия Арабистони нефть-газ соҳасида ҳамкорлик юзасидан меморандум имзолади. Бу ҳақда Саудия энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири Холид бин Абдулазиз ал-Фалех маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
Вазирга кўра, томонлар қатор қўшма лойиҳалар, жумладан, нефть ва газ секторларида тажриба ҳамда технологиялар алмашишни бошлаб юборди.
Энергетика вазири Александр Новак бошчилигидаги Россия делегацияси 22 октябрь, шанба куни Саудия Арабистонига етиб келди. Томонлар икки мамлакат нефть-газ ва электр энергетикаси соҳаларига инвестициялар жалб этишни муҳокама қилмоқда.
Изоҳ (0)