Филиппин фақат АҚШ билан ҳарбий иттифоқда бўлади. Бу ҳақда мамлакат президенти Родриго Дутерте баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Иттифоқ тирик, у бор», — деди у Токиода япониялик журналистлар билан суҳбат чоғида.
«Иттифоқ масаласида хавотир йўқ. Мен бошқа мамлакатлар билан ҳарбий иттифоққа муҳтож эмасман», — қўшимча қилди Дутерте.
Шу билан бирга, Дутерте Хитой билан иқтисодий иттифоққа эга бўлишни исташини тан олди.
Изоҳ (0)