France Football нашри йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп» мукофотига даъвогар яна беш футболчининг номини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Олтин тўп–2016» мукофотига «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне, «Ювентус» ҳужумчилари Пауло Дибала ва Гонсало Игуаин, «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн ва ҳимоячи Диего Годин даъвогарлик қилади.
France Football инглизча «H» ҳарфигача бўлган номзодлар номини эълон қилди. Бу эса «Манчестер Юнайтед» посбони Давид Де Хеа ҳамда «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема «Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхатидан жой олмади дегани.
Аввалроқ «Реал» етакчилари Криштиану Роналду ва Гарет Бэйл, «Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон, «Манчестер Сити» форварди Серхио Агуэро ва «Боруссия Д» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг 2016 йилги «Олтин тўп» совринига номзод сифатида кўрсатилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)