Венесуэла президенти Николас Мадуро ОПЕКнинг нефть бозоридаги хатти-ҳаракатлари юзасидан музокара олиб бориш мақсадида Саудия Арабистонига ташриф буюрди. Бу ҳақда Мадуро ҳамда мамлакат нефть саноати вазири Эулохио дель Пино Twitter’даги саҳифалари орқали маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Илгарироқ Саудия Арабистони энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири Холид бин Абдулазиз ал-Фалеҳ Россия энергетика вазири Александр Новакни Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши давлатларининг нефть вазирлари йиғилишига таклиф қилган эди.
Изоҳ (0)