Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Россияда бўлиб ўтадиган Конферерациялар Кубоги–2017 ҳамда ЖЧ–2018 турнирларини ёритиш ҳуқуқини харид қилиш учун савдода иштирок этадиган медиа компанияларга таклифнома тайёрлади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Ушбу ҳуқуқлар телевидение, интернет, мобил қурилмалар ва радио эшиттириш каби медиа имкониятларни қамраб олади. Мазкур тендер жараёни ФИФАга мухлислар учун юқори сифатли ва қизиқарли бўлган, имкон қадар кўп ишқибозларни қамраб олувчи, тезкор тарзда барча талабларни бажара оладиган энг яхши имкониятга эга медиа компанияларни саралашга ёрдам беради», – дейилади хабарда.
Маълумот учун, Конфедерациялар Кубоги 2017 йилнинг 17 июнидан 2 июлига қадар, Москва, Санкт-Петербург, Сочи ва Қозон шаҳарларида ўтказилади.
Жаҳон чемпионати 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар, Россиянинг 11 шаҳри – Москва, Санкт-Петербург, Нижний Новгород, Волгоград, Ростов-Дон, Самара, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Саранск ва Сочида жойлашган 12 стадионда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)