Баҳрайн мезбонлик қилаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг «А» гуруҳида сўнгги тур ўйинлари якунланди.
Мусобақани кетма-кет икки ғалаба билан бошлаб, чорак финалга энг яқин турган Жанубий Корея 3-турдан кейин гуруҳда қолиб кетди. Саудия Арабистонига қарши кураш олиб борган кореялик футболчилар ҳисобда олдинда бора туриб, якунда 2 та гол ўтказиб юборди.
Баҳрайн терма жамоаси эса 3-турда Таиландни мағлуб этди — 3:2.
Регламентга кўра, икки ва ундан ортиқ жамоа бир хилда очко жамғарса, ўзаро ўйинлар натижасига қаралади. Жанубий Корея Баҳрайнни 2:1 ҳисобида таслим қилиб, кейинроқ Саудиядан шу ҳисобда енгилди. Баҳрайн — Саудия ўйини эса сермаҳсулроқ ўтди — 3:2. Натижада мана шу икки мамлакат ёшлари чорак финалга йўл олди.
Саудиянинг тўплар нисбати Баҳрайндан 3 тага яхшироқ. Бироқ ўзаро ўйинда Баҳрайнга имконият бой берилгани учун, Саудия чорак финалга «А» гуруҳининг иккинчи жамоаси бўлиб етиб келди.
Гуруҳ пешқадамлигини муддатидан олдинроқ расмийлаштириб қўйган Ўзбекистон термаси сўнгги турни 21 октябрь куни Хитойга қарши ўтказади. 20 октябрь куни эса қолган икки гуруҳда сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Осиё Чемпионати—У19 «А» гуруҳи. 3-тур 19 октябрь, чоршанба
Изоҳ (0)