«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике «Манчестер Сити»га қарши Европа Чемпионлар Лигаси 3-тур ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«‘Манчестер Сити’га қарши учрашув мен ва Гвардиола ўртасидаги кураш бўлмайди. Ҳал қилувчи омил футболчиларнинг хатти-ҳаракати бўлади. Рақиб жамоа футболчилари юқори индивидуал маҳоратга эга. Аммо улар мураббийи ёрдамида ўйинини жамоавийга айлантириши ҳам мумкин. Ушбу ўйин биз учун рағбатлантирувчи бўлади. Гвардиола мавсум оралиғида жамоанинг ўйинига катта таъсир ўтказиб бўлганди», – деди Луис Энрике.
Маълумот учун, ЕЧЛ турнири «C» гуруҳи 3-туридан ўрин олган «Барселона» – «Манчестер Сити» учрашуви бугун, 19 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.
Изоҳ (0)