Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян «Чемпионат» нашрига берган интервьюсида мамлакатда маҳоратли футболчиларнинг янги авлоди ўсиб келаётганини ҳамда Ўзбекистон футболи тарихидаги энг иқтидорли жамоани бошқараётганини таъкидлади.
«Назаримда, Ўзбекистон футболи тарихидаги энг иқтидорли жамоани бошқаряпман. Аввалги авлод вакилларини ранжитиш ниятим йўқ, бу менинг шахсий фикрим. Ҳозирда таркибимизда Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Азизбек Ҳайдаров, Сервер Жепаров ва Александр Гейнрих даражасидаги футболчилар бор ва улар атрофида жамоа қурилмоқда.
Шунингдек, Игорь Сергеев, Егор Кримец, Отабек Шукуров, Даврон Ҳошимов, Жавоҳир Соҳибов ва Элдор Шомуродов каби ёш футболчилар жамоага киришиб кетмоқда», – деди Бабаян.
Изоҳ (0)