Голливуд актёри Брэд Питт суратга тушган фильмларда тез-тез овқат тановул қилади. Эндиликда унинг мухлислари Питт экранда истеъмол қилган овқатларни ўз уйида тайёрлаш имкониятига эга: Брэд Питт ўйнаган қаҳрамонлар тановул қилган таомларнинг рецептлар китоби чиқди, деб хабар бермоқда «Daily Afisha».
Китоб Long Prawn нашриёти томонидан чоп этилди ва Fat Brad («Семиз Брэд») номини олди. Рецептлар орасида ошпазлар Али Карри-Вумар ва Мьетто Ковентриларнинг таомлари ҳам мавжуд. Китоб нархи 24,99 долларга баҳоланган.
Қуйида Брэд Питтнинг экранда тановул қилган овқатлар видеолавҳаси келтирилган.
Изоҳ (0)