Ижтимоий тармоқларда хонанда Азамат Шарипов автоҳалокатга учраб, айни вақтда аҳволи оғир экани ҳақида гап-сўзлар тарқалиб кетди. Хонанданинг укаси Ислом Шарипов журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюси автоҳалокат ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
«Акам 17 сентябрь куни микроинсультни бошдан ўтказиб, уйда ётиб қолди. Баъзи бировлар буни ‘Азамат Шарипов автоҳалокатга учрабди, аҳволи оғир экан’, деб, турли гап-сўзларни тарқатиб юборибди. Шундан бери одамлар, дўстларимиз хавотир билан бизга қўнғироқ қилишмоқда», — дейди хонанданинг укаси.
«Ҳозир акамнинг аҳволи яхши. Бироз вақт ётиб қолганлари билан, одамлар айтганидек оғир аҳволда эмаслар. Саломатликларини тиклаб бормоқдалар. Ҳар хил гап-сўзларга чек қўйиш мақсадида сизларга мурожаат қилган эдим», — деди Ислом Шарипов.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)